Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МАҲАЛЛА ЁШЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ТАДБИРЛАР
Тадбирлар / 2022-02-27

   Кеча туманимиздаги "Камар" маҳалласидаги 17-сонли умумтаълим мактабида  туман ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат бўлинмаси, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Респунликаси Президентининг "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида  турфа тадбирлар ташкил этилди.

   Бу ерда "Заковат" интелектуал ўйини, "Зукко китобхон" беллашуви ҳамда спорт мусобақалари ташкил этилди. Тадбирда 17-сонли умумтаълим мактабда беш муҳим ташаббуснинг йўналишлари бўйича "Ёшлар овози", "Ёш мусаввирлар", "Бир миллион дастурчи", "Ёш китобхон", "Темурбеклар", "Бизнесга биринчи қадам" танловлари ташкил этилиб, спортнинг волейбол, футбол, стол тенниси турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди. Мусобақалар ғолиблари ҳамда фаол иштирокчилари ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?