Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МАҲАЛЛАДА СПОРТ ТАДБИРЛАРИ
Тадбирлар / 2022-02-26

    Бугун туманимиздаги “Гулистон” маҳалласида Нуронийлар ҳамда маҳалла аёллари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида "Биз соғлом турмуш тарафдоримиз" шиори остида спорт тадбирлари ўтказилди. Унда “Саломатлик учун 5000  қадам юриш” ҳамда бадантарбия машғулотлари амалга оширилди. Бундан ташқари, Нуронийлар давра суҳбати ташкил этилиб, турникда тортилиш, теннис мусобақалри ташкил этилди. Маҳалла хотин-қизлари ўртасида ўтказилган волейбол баҳслари эса маҳалла аёлларининг бўш вақтлари мазмунли ўтишига хизмат қилди.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?