Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МАҲАЛЛА ЁШЛАРИНИНГ ҲОКИМ БИЛАН УЧРАШУВИ
Тадбирлар / 2022-02-27

   Жорий йилда маҳаллаларимизда “Ҳоким ёрдамчиси” ҳамда “Ёшлар етакчиси” ўз фаолиятини бошлади. Уларнинг фаолияти давомида ёшларнинг муаммоларини ўрганиб, бандлигини таъминлаш, уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилгандир. Шу мақсадда туман ҳокими Б.Ўрақов ҳам ҳар бир маҳаллалардаги “Ҳоким ёрдамчиси” ва “Ёшлар етакчиси” билан биргаликда маҳалла ёшлари билан учрашиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари, мурожаатларини тинглаган ҳолда, муаммоларини ҳал этиш учун мутасаддиларга топшириқлар берилмоқда.

   Кеча ҳам туман ҳокими Б.Ўрақов 1-сектордаги “Улуғбек” маҳалласи ёшлари билан маҳалладаги “Ҳоким ёрдамчиси” С.Алимов ҳамда “Ёшлар етакчиси” Ж.Пардаевлар билан биргаликда учрашув ўтказди. Учрашувда ёшларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифу муаммолари бўйича ўртоқлашилиб, муаммоларини ҳал этиш юзасидан тегишли мутахассисларга топшириқлар берилди.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?