Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
Тадбирлар / 2022-02-24

   Бугун Жарқўрғон туманидаги 5-сонли Болалар ва ўсмирлар мусиқа ва санъат мактаби залида Сурхондарё вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Шохида Холлиеванинг “Сайёр қабули” ўтказилди. Унда Жарқўрғон Халқ қабулхонаси бўлими мудири Ў.Тошбоев, Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрист консульти М.Мамаюсупов ва туман мактабгача та ълим бўлими мудираси Б.Деҳқонова ҳамда соҳа бўйича муаммоси бор тадбиркор ва мактабгача таълим ташкилотлари директорлари қатнашдилар.

   Учрашувда давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ривожлантириш, болалар қамровини ошириш, уларнинг билим савиясини ошириш борасидаги фикр -мулоҳазалар ва таклифлар билдирилди. Бундан ташқари 23 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, ижросини таъминлаш юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси Сурхондарё вилоят Мактабгача таълим бошқармаси томонидан назоратга олинди.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?