Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЖАРҚЎРҒОНГА ҚОЗОҒИСТОН ЭЛЧИЛАРИ ТАШРИФ БУЮРИШДИ
Тадбирлар / 2022-02-23

    Бугун Жарқўрғон туманига Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сотболди Дархон Амонгелдиевич, Қозоғистон Республикасининг Самарқанддаги Бош консули Хасанов Канат Абдуараимович, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Кииков Аскер Мейрамбекович, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси учинчи котиблари Арсен Абдураҳмонов, Курасбек Садибеков, Қозоғистон Республикасининг Самарқанддаги Бош консуллиги ходими Абдуҳошим Мирзаевлар туманимизга ташриф буюрдилар. Уларни туман ҳокими Б.Ўрақов ҳамда туман ҳокими ўринбосари Ш.Норалиевлар кутиб олдилар.

   Меҳмонлар туманда етиштирилган экспортга тайёр қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш жараёнлари билан танишдилар. Сотишга тайёр сабзи ва шолғом маҳсулотларини кўришаркан, маҳсулотларнинг ҳар томонлама харид қилишга мослигини эътироф этдилар.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?