Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МУРОЖААТЧИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ
Тадбирлар / 2022-02-22

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари томонидан жойлардаги кўп мурожаат қилувчи фуқаролар билан ҳар ойда туман ҳокими ва ўринбосарларининг учрашувлари ташкил этиб борилиши режалаштирилган.  Бундан асосий мақсад жойлардан тушадиган мурожаатлар сони ортиб кетмаслигининг олдини олишга қаратилган.

    Кеча Жарқўрғон туман ҳокими биринчи ўринбосари А.Раҳматов томонидан Жарқўрғон туман Халқ қабулхонасида Халқ қабулхонаси мудири Ў.Тошбоев билан биргаликда навбатдаги ана шундай фуқаролар қабулини ўтказдилар. Қабул жараёнида тумандаги кўп мурожаат қилувчилар муаммолари тингланди ва уларнинг ечими муҳокама қилинди. Қабулда келиб тушган ҳар бир мурожаат юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?