Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
«ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ» ТАДБИРЛАРИ
Тадбирлар / 2022-02-18

   Жарқўрғон тумани “Меҳнатобод” маҳалласидаги 58-сонли умумтаълим мактаби биносида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари О.Чоршанбиева, туман бош тарғиботчиси Н.Ҳалимова, “Меҳнатобод” маҳалласига бириктирилган отинойи Д.Асророва, “Меҳнатобод” маҳалласи раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари Д.Хаджақулова ҳамда туман Адлия бўлими ходимлари иштирокида маҳалла хотин-қизлари билан учрашув бўлиб ўтди.

   Учрашувда аёлларни реабилитация қилиш ва жамиятга қайта мослаштириш мақсадида “Жаҳолатга қарши маърифат” ва “Кийиниш маданияти” мавзуларида давра суҳбати уюштирилди. Унда маҳалладаги давлат ва жамият ҳаётида фаол қатнашаётган ҳамда вақтинча ишсиз хотин-қизларга мавзулар юзасидан тушунтиришлар берилиб, уларнинг бу борадаги муаммолари бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди.

    Шунингдек, Жарқўрғон туман Қишлоқ хўжалиги бўлими биносида  туман бош имом хатиби Х.Рўзиев,  туман ИИБ ТЕҚКГ катта тезкор вакили майор С.Чориев,  Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари У.Ибодуллаев, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Жарқўрғон тумани бўйича бош мутахассиси Ш.Норматовлар иштирокида қишлоқ хўжалиги ходимлари билан давра суҳбати ташкил этилди.

   Тадбирда  диний ақидапарастлик ва экстремизм билан боғлиқ таҳдидларнинг олдини олиш, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбар кадрларининг диний экстремизм ва ақидапарастлик тамойилларига қарши мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий тармоқларда ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатаётган турли мавзулардаги мақолаларга қарши курашиш мақсадида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамият ҳаётида фаол қатнашаётган бўлим ходимларига  мавзу юзасидан маълумотлар берилиб, уларнинг бу борадаги фикрлари юзасидан муҳокамалар бўлди.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?