Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЭКОЛОГИЯ КЎЧАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Тадбирлар / 2022-02-18

   Мамлакатимизда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида ишлар жадаллик билан давом этмоқда. Жойларда белгиланган режа асосида кўчат ўтказиш ишлари давом эттирилиб, ободонлаштириш жараёнлари олиб борилмоқда. Бу борада Жарқўрғон туманида ҳам кўчат экиш ишлари давом этиб, бўш жойларга турли мевали ва манзарали ҳамда бута кўчатлари экилмоқда.

   Кеча вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Р.Сафарова ҳам туманда “Яшил макон” лойиҳаси бўйича олиб борилаётган жараёнлар билан танишаркан, туман ҳокими Б.Ўрақов билан учрашиб, келгуси режалар ҳақида ўртоқлашиб олдилар.

   Учрашув жараёнидаги келишувга асосан туманда Экология кўчаси ташкил этилиб, бу ерда кўчат ўтказиш ҳамда парваришлаш туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими томонидан амалга оширилиши, қолаверса, туманда экилган ҳар бир ниҳолнинг парвариш этилишининг назорати ҳам бўлим ходимлари томонидан амалга оширилишига келишиб олинди.

   Бугун туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими томонидан Экология кўчасини ташкил этиш бўйича амалий ишлар олиб борилди. Бунинг учун “Қорақурсоқ” маҳалласидаги битта кўча танлаб олиниб, манзарали дарахт кўчатлари экилган ҳолда Экология кўчаси ташкил этилди. Кўчат экиш ишлари туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ва Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида амалга оширилиб, мазкур кўчага 465 туп арча ва тут кўчатлари ўтказилди. Туманда кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?