Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ОҒИР ҲУДУД САНАЛГАН МАҲАЛЛАЛАРДАГИ ЖАРАЁНЛАР
Тадбирлар / 2022-02-03

   Аввал хабар қилганимиздек,  жорий йилда туманимиздаги 8 та оғир ҳудуд саналган маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.  Жумладан,  кеча ҳам туман ҳокими Б.Ўрақов, Ўзбекистон     Республикаси Президентининг  Жарқўрғон  туманидаги Халқ қабулхонаси мудири,  сектор раҳбарлари ҳамда туман Фавқулотда вазиятлар бўлими  раҳбарлари бошчилигида Жарқўрғон  туманидаги  ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғир бўлган, “Боймоқли”, “Олтинтепа” маҳаллаларидаги ички йўлларга махсус техникалар ёрдамида тош-шағал ётқизиш ишлари олиб борилди.

   Бундан ташқари, “Улуғбек” маҳалласи, Маданият кўчасидаги ТП-345  100 кВАли трансформаторни 250 кВАлига алмаштириш, “Қирон” маҳалласидаги Нуронийлар кўчасидаги ТП-516 трансформаторни жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Шунингдек, “Меҳнатобод” маҳалласи, Нефтчилар кўчасидаги ичимлик суви қувури таъмирланиб, йўл бўйидаги ариқлар тозаланиб, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

   Ободонлаштириш ва янгилаш ишлари туман бўйлаб босқичма-босқич амалга оширилиб,  аҳоли фаровонлиги учун имкониятлар яратиш давом этмоқда.

 Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?