Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ЎРТАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАР МУҲОКАМАСИ
Тадбирлар / 2022-01-27

   Жарқўрғон туман Халқ таълими бўлими билан Ички ишлар бўлими Вояга етмаганлар билан ишлаш бўлинмаси ҳамкорлигида вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман Ички ишлар бўлими ҳамда Халқ таълими бўлими томонидан тумандаги умумтаълим мактаблариининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари билан ўтган йилда вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар ҳар бири мактаб кесимида  таҳлил қилиниб, жорий йилда бу каби жиноятларнинг олдини олиш бўйича режалар ишлаб чиқилди.

    Йиғилишда масъуллар томонидан берилган саволларга жавоб берилиб, билдирилган таклиф ва мулоҳазалар фаолият давомида қўлланилиши таъкидлаб ўтилди.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?