Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МАҲАЛЛАЛАРДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Тадбирлар / 2022-01-27

   Сурхондарё вилоятида «маҳаллабай” ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ва бу орқали аҳоли аҳолини рози қилиш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Жорий йилда вилоятимизда 195 та иқтисодий-ижтимоий аҳволи нисбатан оғир ҳудудлар аниқланиб, ободонлаштириш ишлари йўлга қўйилган.

   Жорий йилда Жарқўрғон туманидаги 8 та ана шундай ҳудуд саналган маҳаллалар мазкур рўйхатга киритилиб, босқичма-босқич уларда ободонлаштириш ишлари амалга оширилади. Ушбу тоифага жорий йилда туманимиздаги “Мингчинор”, “Боймоқли”, Янги турмуш”, “Олтинтепа”, “Боботоғ”, “Мустақиллик”, “Офтобқўрғон” ҳамда “Янги усул” маҳаллалари киритилган бўлиб, ишлар режа асосида олиб борилади.

   “Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича тумандаги 2-сектор ҳудудида жойлашган “Мингчинор” маҳалласида жойлашган 2-сон касб-ҳунар мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси вилоят бўлими мудири А.Эшмуродов, туман ҳокими Б.Ўрақов, секторлар раҳбарлари ҳамда алоқадор мутасаддилар томонидан тумандаги маҳаллаларда олиб борилиши лозим ишлар юзасидан семинар ташкил этилди. Унда тумандаги маҳаллалар раислари, “ҳоким ёрдамчилари” ҳамда алоқадор ташкилотлар вакиллари қатнашдилар.

   Шунингдек, ушбу маҳалладаги “Наврўз” кўчасининг 1 км. жойига тош-шағал ётқизиш ишлари бажарилиб, эскирган электр линияларини янгилаш ишлари бошлаб юборилди. Бу ишлар эса туман ҳокимлиги, Халқ қабулхонаси, секторлар раҳбарлари, Фавқулотда вазиятлар бўлими, Ободонлаштириш бошқармаси ва йўл қурилиши бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилди. Бу ишлар эса шу жойдаги аҳоли турмуш тарзи яхшиланишига хизмат қилади. Бундай ободонлаштириш ишлари туманимиздаги юқорида номлари келтирилган маҳаллаларда давом этади.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?