Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЯНГИ ХУСУСИЙ ТИББИЁТ КЛИНИКАСИДА МЕДИА-ТУР
Тадбирлар / 2022-01-05

   Бугун Жарқўрғон туманида Инвестиция лойиҳаси асосида фаолият бошлаган “Истиқбол Мед Центр” МЧЖ фаолияти билан танишиш мақсадида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Раҳматов, ҳоким ўринбосари Ш.Норалиевлар иштирокида медиа-тур ўтказилди. Унда журналист ва блогерлар иштирок этдилар.

   Мазкур клиника 3 қаватли бўлиб, 22 та  хонадан иборат. Ушбу тиббиёт маскани бир вақтнинг ўзида 29 нафар  беморни қабул қилиш имконига эга бўлиб, 2020-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилган ҳудудий инвестиция лойиҳаси асосида 10,830 млн. сўм маблағ эвазига бунёд этилган  ушбу лойиҳа тадбиркор Чориев Алибек томонидан амалга оширилди. Шундан 3,61 млн. сўми тадбиркорнинг ўз маблағи, 7,22 млн. сўми эса банк кредити эвазига амалга оширилди.

    Клиника фаолият бошлаши эвазига 36 та янги иш ўрни ташкил этилди. Бу жойда кардиология, терапевт, гинекология, лор ва неврология мутахассислари ҳамда УЗИ, ЭКГ, ЭХО аппаратлари, турли лаборатория текширувлари ҳамда физиотерапия муолажалари олиб борилади. Даволаниш статсионар ва кундузги тартибларда амалга оширилади.

 

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?