Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ТАЪТИЛ ТАДБИРЛАРИ
Тадбирлар / 2022-01-10

   Бугун  21-сонли умумтаълим мактабида ёшларнинг қишки таътилини мазмунли ва мароқли ташкил этиш бўйича 3-сектор ҳудудидаги мактаблар ўртасида маданий-маърифий ва спорт тадбири бўлиб ўтди.

   Унда туман маданият бўлими бадиий жамоалари  ва маъсуллари томонидан умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида "Эстрада ижрочилар" ёшлар фестивали ўтказилди.

   Бундан ташқари қишги таътил кунларини мазмунли ўтказиш мақсадида ёшлар ўртасида сектордаги маҳаллалар ёшлари ўртасида спортнинг стол тенниси тури бўйича мусобақа ташкил этилиб, ғолиб ва совриндорлар саралаб олинди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?