Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ТАЪТИЛ ДАВРИДА САЁҲАТ
Тадбирлар / 2022-01-07

    Мамлакатимизда туризм соҳасига эътибор йил сайин ортмоқда. Айниқса, ички туризмга кенг имкониятлар яратилаётгани халқимизнинг шу заминда яшаб, ўзимизга яқин зиёратгоҳлар, қадимий қадамжоларга ташриф буюриши, улар ҳақида керакли билимларга эга бўлишига имконият бермоқда.

   Туманимиздаги қадимий ёдгорликлардан бири – бу Жарқўрғон минорасидир. Айни кунларда, туманимиз мактаблари ўқувчилари ўқитувчилар томонидан бу жойга олиб келиниб, унинг тарихи, қурилиши ва меъморий салоҳияти ҳақида ёшларга маълумот бермоқдалар. Улар эса ўзлари яшаётган тумандаги бундай обидалар ҳақида ўз вақтида маълумотга эга бўлишмоқда.

   Бугун ҳам туманимиздаги бир қатор мактаблар ўқувчилар у гўшага ташриф буюришиб, миноранинг қурилиш тарихи ва салоҳияти ҳақида тушунчаларга  эга бўлишдилар.

  Бундан ташқари, белгиланган режа асосида бир қатор мактаб ўқувчилари ҳамда ёшлар Ал Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳи ҳамда Термиз ҳайвонат боғига саёҳатга бориб қайтдилар. Бунинг учун эса Жарқўрғон тумани ҳокимлиги, Халқ таълими бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, Туризм ва спорт, Ички ишлар бўлимлари ҳамда Тиббиёт бирлашмаси ҳамкорликда уларга шарт-шароитлар яратиб беришди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?