Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЯНГИ ТИББИЁТ МАРКАЗИ ИШ БОШЛАДИ
Тадбирлар / 2022-01-05

    Жарқўрғон туманида бугун яна бир хусусий тиббиёт маркази ўз фаолиятини бошлади. “Istiqbol Мed Сentr” MChJга қарашли ушбу тиббиёт марказининг очилиш маросимида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Раҳматов иштирок этиб, муассасани очиб берди. Тантанали тарзда ташкил этилган маросимда тумандаги нуронийлар, ёшлар  ҳамда тиббиёт вакиллари қатнашдилар.

   Очилиш маросимидан сўнг, меҳмонлар клиникада яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Шундан кейин, меҳмонлар бир пиёла чойга таклиф этилдилар.

   2020-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилган ҳудудий инвестиция лойиҳаси асосида 1083,0 млн. сўм маблағ эвазига бунёд этилган  ушбу лойиҳа тадбиркор Чориев Алибек томонидан амалга оширилди. Шундан 361 млн. сўми тадбиркорнинг ўз маблағи, 722 млн. сўми эса банк кредити эвазига амалга оширилди.

    Мазкур клиника фаолият бошлаши эвазига 36 та янги иш ўрни ташкил этилди. Бу жойда кардиология, терапевт, гинекология, лор ва неврология мутахассислари ҳамда УЗИ, ЭКГ, ЭХО аппаратлари, турли лаборатория текширувлари ҳамда физиотерапия муолажалари олиб борилади. Даволаниш стационар ва кундузги тартибларда амалга оширилади.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?