Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
"ЁШ КИТОБХОН"НИНГ СЎНГГИ ЁШ ТОИФАСИ ҒОЛИБЛАРИ
Тадбирлар / 2021-12-30

   3 кун давом этган "Ёш китобхон" танловининг Жарқўрғон тумани босқичи юқори кайфиятда бўлиб ўтди. Танловнинг сўнгги кунида 20-30 ёш тоифасидаги ёш китобхонлар ўз билимларини синовдан ўтказишиб, ўзларининг китобхонлик салоҳиятларини намоён этишди.

   Мазкур ёш тоифасида туман саралаш босқичида 200 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди. Қувонарлиси, унда турли соҳа вакиллари: талабалар, педагоглар, уюшмаган ёшлар ва ёш тадбиркорлар қатнашиб, танловга бўлган қизиқиш йил сайин ортиб бораётганидан далолатлигини исботлашмоқдалар.

   Ушбу ёш тоифаси якунларига кўра эса туманнинг 21-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Холмуродова Шаҳноза ҳамда ТерДУ магистранти Одилов Салоҳиддинлар танловнинг вилоят босқичига йўлланмани киритдилар.

   Барча туман босқичи ғолибларини ғалабаси билан қутлаб, вилоят босқичида ҳам уларга омадлар тилаб қоламиз.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?