Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Тадбирлар / 2021-12-21

   Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати Yutube ижтимоий тармоғида Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Гулистон маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Ш. Бобоқулованинг мурожаати Кадастр агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси Жарқўрғон туман бўлими томонидан ўрганиб чиқилиб, натижаси бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз:

Ўрганиш жараёнида Т.Шобуров” массиви “Гулистон” махалласига қарашли қишлоқ хўжалиги харитасининг 656қ-дала контурида, олдинги яшаш манзили “Гулистон” маҳалласи ҳозирда “Пахтазавод” маҳалласида яшовчи фуқаро Бобоқулова Шахноза Панжиевна томонидан  қурилган уй-жойига нисбатан, Вазирлар Маҳкамасининг 461-сонли қарорига асосланиб Жарқўрғон туман ҳокимининг 2019 йил 08 апрелдаги Қ-1161-сонли қарорига кўра умумий ер майдони 0,20 га бўлиб, шундан 0,06 га ер участкаси мерос қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилган ва қолган 0,14 га ер участкаси туман ҳокимлиги захира ер фондига қайтарилганлигини маълум қиламиз.

Фуқаро Бобоқулова Шахноза Панжиевнанинг уй-жойи ва ер участкасига нисбатан берилган ҳуқуқ турлари ўрганиб чиқилиб, туман ҳокимлиги заҳира ер фондига қайтарилган 0,14 га ер майдонини қўшиб ҳисобланган ҳолда, тумандаги “Т.Шобуров” массиви “Гулистон” маҳалласига қарашли қишлоқ хўжалиги харитасининг  656қ-дала контуридаги  туман ҳокимлиги заҳирасида бўлган 1,0 гектар яйлов ер майдонига тумандаги “Гулистон” махалласида яшовчи фуқаро Холбўтаев Бахтиёр бошлиқ  “Стандарт Асл  Сифат” оилавий корхонасига Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2021 йил 25 мартдаги Қ-193-сонли қарори билан енгил конструкцияли “Иссиқхона” қуриш учун вақтинча (10 йил муддатга) фойдаланиш хуқуқи билан ажратиб берилганлиги аниқланди.

Фуқаро Бобоқулова Шахноза Панжиевна туман ҳокимлиги захира ер фондига қайтарилган 0,14 гектар ер участкаси заҳирада бўлганлиги сабаб қўшиб ҳисобланиб “Гулистон” махалласида яшовчи фуқаро Холбўтаев Бахтиёр бошлиқ  “Стандарт Асл  Сифат” оилавий корхонасига 1,0 га яйлов ер майдони Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2021 йил 25 мартдаги Қ-193-сонли қарори билан енгил конструкцияли “Иссиқхона” қуриш учун вақтинча (10 йил муддатга) фойдаланиш хуқуқи билан ажратиб берилганлигидан норози бўлиб, Термиз туманлараро маъмурий судига  йўллаган даъво аризаси юзасидан 2021 йил август ойининг 4 кунида очиқ суд мажлисида вилоят ҳокимининг “Стандарт Асл Сифат” оилавий корхонасига 2021 йил 25 мартдаги  Қ-193-сонли қарорига нисбатан норозилиги билдирилган жавоб аризаси кўриб чиқилиб, Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2021 йил 25 мартдаги Қ-193-сонли қарори ўз кучида қолдирилганлиги ва фуқаро Бобоқулова Шахноза Панжиевнанинг даъво аризаси қаноатлантирилиши рад этилган.

Фуқаро Бобоқулова Шахноза Панжиевна Термиз туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қароридан норози бўлиб, Сурхондарё вилоят маъмурий судига апелляция инстанциясига берган даъво аризасига мувофиқ 2021 йил 14 сентябръ куни Сурхондарё вилоят маъмурий суди апелляция инстанцияси судлов ҳайъатининг №5-1901-2105/714 сонли қарорида, Термиз туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 04 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилганлиги маълум бўлди. 

 Фуқаро Бобоқулова Шахноза Панжиевна билан биргаликда норозилик билдираётган яна бир “Гулистон” махалласида яшовчи фуқаро Бегимқулов Панжи Алимович томонидан  “Т.Шобуров” массиви “Гулистон” махалласига қарашли қишлоқ хўжалиги харитасининг          656қ-дала контуридаги  туман ҳокимлиги захирасида бўлган яйлов ер майдонидан ўзбошимчалик билан 0,10 га (хозирда 0,22 га) эгаллаб олиб 150 кв.м да 5 (беш) хонали уй-жой учун пойдевор (фундамент) қуриб олганлиги Кадастр агентлиги Жарқўрғон туман бўлими томонидан 2020 йил   24 декабрда №-117 сонли тақдимномаси билан туман ҳокимиятига юборилганлиги ва туман ҳокимлиги томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судига даъво аризаси киритилиб, ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган суд иши 2021 йил март ойининг 15 куни суд мажлисининг очиқ залида фуқаро Бегимқулов Панжи Алимович томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонига қурилган пойдевор (фундамент) жавобгарнинг ўз хисобидан буздириб олиши ва 0,10 гектар ер майдонинини туман ҳокимлиги захира ер фондига қайтариб бериш тўғрисида №2-1904-2104/909 сонли қарори чиққанлигини, шунга қарамасдан юқорида номлари келтириб ўтилган фуқаролар томонидан қилинаётган ўзбошимча харакатлари давом этаётганликларини маълум қиламиз.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?