Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МЕДИА ТУР ЎТКАЗИЛДИ
Тадбирлар / 2021-12-28

   Жарқўрғон туманидаги кичик саноат зонасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишиш мақсадида медиа тур ташкил этилди. Унда қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Ўз саноат юксалиш” корхонаси фаолияти билан яқиндан танишилди.

   Бугунги кунда ушбу корхона томонидан кунига 350-400 кг.дан пряник, 200 кг.гача рулет ҳамда 8-10 дона торт маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, туманимиз аҳолиси истеъмоли учун етказиб берилмоқда. Корхонада 6 нафар ходим фаолият юритиб, байрам арафасида халқимиз дастурхони учун қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришмоқда.

    Ташкил этилган медиа тур давомида корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг қандай тайёрланиши ижтимоий тармоқ фаолларига кўрсатилиб, тайёр маҳсулот ҳолига келгунча кечадиган иш жараёнлари кўрсатиб ўтилди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?