Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ТАРҒИБОТЧИЛАР УЧУН СЕМИНАР
Тадбирлар / 2021-12-27

    Бугунги кунда умумтаълим мактабларидаги иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш, уларга йўналиш ва кўрсатмалар бериш учун Ижодкор тарғиботчилар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилиши белгиланган. Улар томонидан ўқувчиларга шеърхонлик, китобхонлик,  тасвирий санъат ва ҳайкалтарошлик, ҳаваскор ёш театр жамоалари, ашула ва рақс тўгараклари ташкил этган ҳолда, ўқувчиларнинг иқтидорларини юзага чиқариш, мавжуд муаммолари ўз вақтида бартараф этилиши юзасидан бир қатор ишлар бажарилиши белгилаб қўйилган.

   Жарқўрғон туманидаги 65-сонли умумтаълим мактабида ҳам тумандаги барча умумтаълим мактабларидаги ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар фаолияти самарадорлигини ошириш мавзусидаги семинар-тренинг бўлиб ўтди. Тренингда Республика Маънавият ва маърифат маркази  туман бўлинмаси ҳамда мазкур соҳа бўйича вилоят семинар-тренинги иштирокчилари томонидан тумандаги ижодкор тарғиботчилар учун қилинадиган вазифалар тўғрисида маълумотлар берилди.

   Тадбир давомида ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар фаолияти самарадорлигини оширишда яна нималарга эътибор қаратиш лозимлиги бўйича тўлиқ маълумотлар берилиб, ижодкор тарғиботчилар томонидан дуч келинаётган муаммолар ҳамда уларнинг ечими бўйича тушунтиришлар бери ўтилди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?