Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ
Тадбирлар / 2021-12-24

   Жарқўрғон туманидаги 5-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокимлиги, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси, 19950-, 68460-сонли ҳарбий қисмлар, туман Халқ таълими бўлими  билан ҳамкорликда Қуролли Кучлар ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда 14 январ Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан "Уч авлод учрашуви", шунингдек, "Ҳарбий ватанпарварлик" ойлиги доирасида "Армия ва халқ бир тан-у, бир жондир" мавзусида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

   Тадбирни туман ҳокимининг ўринбосари А.Раджабов очиб бериб, бугунги кунда мамлакатимизда Қуролли кучлар соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида миллий армиямиз куч қудрати кундан кунга ошаётганлиги, ёшларда ҳарбийлик касбига нисбатан қизиқиш ортаётганлиги, мамалакатимизда ҳарбийларга ва уларнинг оила аъзоларига яратилаётган имкониятлар кенгаяётганлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари У.Ибадуллаев ҳарбийлик касбининг юксак масъулиятли ва шарафли касб эканлиги, бугунги тинч-осойишта ҳаётимиз уларнинг шарафли хизматлари эвазига эканлиги тўғрисида гапирди.

    Бундан ташқари ҳарбий қисм командирларининг ўринбосарлари ҳам ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Тадбир якунида туман аданият бўлими хонандалари ва 5-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?