Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
«ЯШИЛ МАКОН» ЛОЙИҲАСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Тадбирлар / 2021-12-16

    Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг топшириқлари асосида Жарқўрғон туманида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлар кенг миқёсда давом этмоқда. Бугун туманимизнинг қай гўшасига қараманг турли хил мевали, манзарали ёки бўта кўчатлари ўтқазилаётгани, ҳеч бўлмаса гул кўчатлари экилаётгани гувоҳига айланасиз.

   Туманимиз иқлими ҳар томонлама қулайлиги сабаб, қиш кунларида ҳам меҳр ила қадалган ҳар қандай гиёҳ кўкариб, кўкка бўй чўзаверади. Шу боис бўлса керак бу акцияда ҳамма фаол иштирок этмоқда.

   Бугун туманимиздаги “Оқтепа” маҳалласига борганимизда ҳам йўл бўйларига манзарали кўчатлар экиш жараёни устидан чиқдик. Туман ҳокими ўринбосари А.Хушназаров ҳам шу ерни кўздан кечираётгани гувоҳига айландик. Биз ҳам туман Маҳалла а оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Ч.Абдураимов билан ушбу хайрли ишда иштирок этиб, манзарали кўчат экдик.

   -Бу йил 2000 минг тупдан зиёд манзарали, 1000 тупдан зиёд мевали дарахтлар экдик, - дейди биз билан суҳбатда маҳалла раиси Ш.Мусурмонов. – Ниятимиз маҳалламизни ҳақиқий “Яшил макон”га айлантириш. Шу боис йил якунигача 4500 туп кўчат ўтқазишни режалаштирганмиз.

    Ҳа   Маҳалланинг Марказий кўчаси бўйлаб юраркансиз, икки томонлама экилган манзарали арча кўчатлари кўзни қувонтирадиган тарзда кўкариб турибди. Келгусида ушбу кўчатлар бўй чўзгач, бу жойларга ўзгача ҳусн бермоғи тайин.

    Маҳалладан қайтарканмиз, Вилоят йўл қурилиш ташкилотига қарашли “Кўкалам” ташкилоти томонидан катта йўл ёқасига икки қатордан қилиб хила каталапа, клён, япон сапораси, павлония, арча каби манзарали дарахт кўчатлари экилаётгани гувоҳига айланиб, улар иш жараёнини ҳам тасвирга муҳрладик.

   Ҳа, Жарқўрғон тумани бўйлаб экилаётган кўчатлар, барпо этилаётган боғлар келгусида туманнинг яшил маконга айланишига замин яратишига аминмиз.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?