Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
“ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА
Тадбирлар / 2021-12-13

    Жарқўрғон тумани маҳаллаларида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазиш ишлари давом этмоқда. Айниқса, маҳаллалар аҳолиси ҳомийлиги асосида йўл ва ариқлар бўйларига экилаётган манзарали дарахт кўчатлари киши кўзини қувнатадиган кўриниш касб этяпти.

   “Оқтепа” маҳалласи раиси Ш.Мусурмонов ташаббуси билан арча кўчатлари ҳомийлар кўмагида келтирилиб, маҳалладаги йўл бўйларига экилган бўлса, “Соқчи” маҳалласида ҳомийлар томонидан павлония дарахти кўчати олиб келиниб, ариқ бўйларига, аҳоли томорқаларига экиб чиқилди.

   Лойиҳа доирасидаги тадбирлар туман бўйлаб кенг миқёсда давом этмоқда.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?