Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЖАРҚЎРҒОН ТУМАН КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ТУМАН САЙЛОВ КОМИССИЯСИ ҚАРОРИ
Тадбирлар / 2021-12-10

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЖАРҚЎРҒОН ТУМАН КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ТУМАН САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

ҚАРОРИ

 

Жарқўрғон  шаҳри                              25- сон                    2021  йил  “ 7” декабрь

 

Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгаши депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида

 

   Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик патияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва Ўзбекистон Экологик партияси туман кенгашлари томонидан халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгаши депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексининг 20-, 90-, 91-, 92-моддаларига мувофиқ Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман Сайлов комиссияси қарор қилади:

   1.Халқ депуптатлари Жарқўрғон туман Кенгаши депутатлигига номзодлар этиб қуйидагилар рўйхатга олинсин.

 

 1.Авазов Шариф Рамазанович, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод,“Янгиобод” махалла фуқаролар йиғини раиси.

   2.Бабакулов Эркин Ачилдиевич, Ўзбекистон Экологик партиясидан номзод, вақтинча ишсиз.

   3.Ходжиматов Баходир Султонович, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод, Жарқўрғон тумани 44-сонли умумтаълим мактаби директори.

   4.Худойназаров Орифжон Нармат ўғли, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод, Жарқўрғон тумани 1-сонли умумтаълим мактаби тарих фани ўқитувчиси.

   5.Юсупов Чори Эсанович, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод, Ўзбекистон ХДП Жарқўрғон туман Кенгаши раиси.

   2.Туман сайлов комиссияси котиби А.Чориев халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига номзодлар рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги қарорни маҳаллий матбуотда қонунда белгиланган муддатда эълон қилинишини таъминласин.

   3.Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман сайлов комиссияси раиси ўринбосари Б.Жумаев зиммасига юклатилсин.

 

Комиссия раиси                                                                            Б.Шомурзаев.

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?