Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
БИЗ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ
Тадбирлар / 2021-12-09

   9 декабрь – Бирлашган Миллатлар ташкилоти ташаббуси билан Коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро конвенция имзоланган кун саналади. Шу муносабат билан Жарқўрғон туманида ҳам "Биз коррупцияга қаршимиз”, “Ёшлар коррупцияга қарши” шиорлари остида мактаблар, техникум ҳамда муассасаларда турли тадбирлар ташкил этилди.

   Жарқўрғон бизнес ва енгил саноат техникумида "Ёшлар коррупцияга қарши" шиори остида ташкил этилагн тадбирда талабалар учун мавзуга доир очиқ дарслар, расмлар ва иншолар кўрик- танлови ташкил этилди.

   Умумтаълим мактабларида ҳам бундай тадбирлар ташкил этилиб, ўқувчиларга коррупциянинг салбий оқибатлари бўйича давра суҳбатлари ташкил этилиб, иншолар танлови ўтазилди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?