Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
КОНСТИТУЦИЯ КУНИГА БАҒИШЛАБ
Тадбирлар / 2021-12-07

   8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Бош қомуси қабул қилинган кун. Бугун туман ҳокимлиги томонидан тумандаги 5-сонли Мусиқа ва санъат мактабида мазкур санага бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

   Дастлаб, Давлат мадҳияси янгради, шундан сўнг, туман ҳокими ўринбосари А.Раджабов туман ҳокимининг байрам табригини ўқиб эшиттирди. Тадбирда туман Маданият бўлими, Мусиқа ва санъат мактаби ҳамда туман Халқ таълими ва Мактабгача таълим бўлимлари санъаткору ижодкорлари ўз чиқишлари билан йиғилганларга қувонч улашди.

   Туман депутатлари, маҳаллалар ўринбосарлари ҳамда умумтаълим мактаблари маънавиятчилари, ижодий тарғиботчилар, ҳарбий қисмлар аскарлари иштирок этган тадбир байрамона руҳда ўтди. Концерт якунида барча санъаткорлар жўровозликда Ватанни мадҳ этувчи таронани куйлаганда барча томошабинлар  уларни қарсаклар билан олқишлаб турдилар.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?