Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЁШЛАР ЎРТАСИДА ВИЛОЯТ БИРИНЧИЛИГИ
Тадбирлар / 2021-12-06

   Азал-азалдан халқимиз ёшлигидан кураш сирлари билан ошно тутиниб, кенг давраларда курашни бошлаб берганлар. Бу анъана ҳам бежизга бўлмаган, зеро ёшлигидан давра кўрган болакайлар вақти келиб етук полвонлар бўлиб етишган. Спортнинг ҳар бир турига алоҳида эътибор қаратилаётган бугунги кунда, ёшлар ўртасида ташкил этилаётган спорт мусобақалари эса қадимий анъаналаримиз давоми бўлмоқда.

     Куни кеча Жарқўрғон туманидаги “Меҳнат-роҳат” маҳалласида жойлашган дзюдо спорт залида ташкил этилган вилоят биринчилиги мусобақаси ҳам бунинг яққол исботи бўлди. 2007-2008-2009, 2010-2011-2012 йиларда таваллуд топган кичик ўсмирлар ўртасида ташкил этилган мусобақада вилоятимиздаги барча болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг 250 нафардан ортиқ дзюдо спорт тури бўйича шуғулланиб келаётган спортчилари иштирок этдилар.

    2007-2008-2009 йилларда туғилган спортчилар 35, 38, 42, 46, +50 кг. вазн тоифаларида беллашган бўлсалар,  2010-2011-2012  йилларда туғилган спортчилар 27, 30, 33, 35, +38 кг вазн тоифаларида гиламга тушдилар.

   Сурхондарё вилоят Дзюдо федерацияси ҳамда Жарқўрғон туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақа қиғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди. Мусобақада ўз маҳоратини кўрсатиб, юқори натижаларга эришган бўлажак чемпионлар вилоят Дзюдо федерацияси дипломлари, медаль ҳамда ҳомийлар томонидан ташкил этилагн пул маблағлари билан тақдирландилар.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?