Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ
Тадбирлар / 2021-12-03

   9 декабрь - халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан жойларда турли тадбирлар, давра суҳбатлари ташкил этиб келинмоқда. Куни кеча “Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ” мавзусида ташкил давра суҳбати ҳам мазкур санага бағишлаб ўтказилди.

   Жарқўрғон туман хокимлигида  Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ва Адлия бўлимлари ҳамкорлиги асосида ташкил этилган давра суҳбатида тумандаги маҳаллалар раислари иштирок этдилар. Унда Коррупция - давлат ва жамиятнинг ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган иллат эканлиги, бугунги кунда коррупция хавфининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасидаги Республикамизда кенг қамровли ишлар амалга оширилаётганлиги бўйича маълумотлар бериб ўтилди.

    Коррупция ҳамманинг душмани, у барчамизга зарар етказади. Шунинг учун бу иллатга қарши нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, айни вақтда кенг жамоатчилик ҳам фаол курашмоғи лозим.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?