Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЖАРҚЎРҒОН ЁШЛАРИ УЧУН ЯНГИ БИЗНЕС ҒОЯЛАР
Тадбирлар / 2021-12-02

   Мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътибор туфайли, уларнинг турфа ғояларни ўз онгида акс эттириб, янгиликлар яратишга бўлган интилишлари кун сайин ортиб бормоқда. Бунда улар учун ташкил этилаётган турли тадбирларнинг ўрни беқиёсдир.  

   Бугун ҳам туманимиздаги 5-сонли мусиқа ва санъат мактабида ёшлар учун ташкил этилган "Ўзбекистон ёшлар форуми - 2021" доирасидаги Бизнес марафон бу борадаги тадбирларнинг навбатдагиси бўлди. Туманимиздаги фаол ёшлар иштирок этган учрашувда турли тадбиркорлик йўналишларида муваффақиятга эришаётган Cambridge International University, Edu-Action ва бошқа қатор лойиҳалар муаллифи Умиджон Эшмуҳаммедов, “Asaxiy books”лойиҳаси асосчиси Ферузбек Аллаев, Ислом молияси бўйича консультант, IsBF компанияси директор ўринбосари Козимхон Тўраевлар томонидан бизнесдаги режалар, ҳамкорлик, фаолиятни йўлга қўйиш, маркетинг ва бошқа кўплаб йўналишларда ўзларининг тажрибаларини ёшлар билан ўртоқлашдилар.

   Учрашув давомида ёшлар томонидан бизнес соҳаси бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишиб, тадбиркорлик соҳасидаги бошланғич кўникмаларга эга бўлишди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?