Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
КЎТАРИНКИ КАЙФИЯТДА ЎТДИ
Тадбирлар / 2021-12-02

   3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Жарқўрғон туман ҳокимлиги томонидан тумандаги ногиронлар учун байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари А.Раджабов иштирок этиб, йиғилганларга туман ҳокимининг байрам табригини ўқиб эшиттирди.

   Шундан сўнг, туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан концерт дастури намойиш этилиб, ногиронларга ҳомийлар томонидан ташкил этилган совғалар улашиб чиқилди. Тумандаги “Истиқлол”  ресторанида, тўкин дастурхон атрофида йиғилган байрам иштирокчилари тадбир якунида ташкилотчиларга ўз миннатдорликларини изҳор қилишди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?