Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
БИЛИМДОН ЎҚУВЧИЛАРИМИЗ КЎПАЯВЕРСИН!
Тадбирлар / 2021-12-01

   Мактаб тизимини тубдан ислоҳ қилиш, ўқувчиларнинг илмга қизиқишини янада орттиришга қаратилмоқда.  Зеро, мактабда олинган билим, инсон онгида тошга битилган каби муҳрланиб қолади. Бунда, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ташкил этилаётган фан олимпиадаларининг ҳам ўрни беқиёсдир.

    Жарқўрғон туманидаги 12-сонли аниқ фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб –интернати ўқувчилари бу борада илғорликни қўлдан бермай келишмоқда. Жорий йилда ушбу таълим масканида 22 нафар ўқувчи вилоят босқичи фан олимпиадасида иштирок этишиб, 12 нафари вилоятда кучли бешталикдан ўрин олди. 

    Эшмўминов Азиз физика фанидан фахрли 1-ўринни эгаллаган бўлса, информатикадан Донобоев Дилшод, физикадан Худойқулова Хулкарлар фахрли 3-ўринни эгаллашдилар. Бундан ташқари, қолган ўқувчиларимиз 4-,5-ўринлларни эгаллашдилар. Бугун 12-ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ушбу ўқувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?