Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
Тадбирлар / 2021-12-01

   Вилоятимиз туман ва шаҳарларида маҳалла раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари ва мутахассислари учун Намунавий дастур асосида улар фаолияти юзасидан амалий семинарлар ташкил этиб келинмоқда. Жарқўрғон туман ҳокимлигида ҳам ана шундай амалий семинар ташкил этилди.  Унда туман маҳаллалари ўринбосарлари ҳамда улар билан ҳамкорликда фаолият юритувчи ташкилотлар вакиллари қатнашдилар.

   Тадбирда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходимаси Н.Тошқулова иштирокида сўнги 2 йилда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасида оид қабул қилинган 30 дан ортиқ қонун ҳужжатлари ҳамда Давлатимиз Раҳбари томонидан ўтказилган видео-селектор йиғилишида ва ҳудудларга ташрифлари мобайнида соҳага оид белгилаб берилган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳияти, уларни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқишга ва кенг оммага тадбиқ этиш бўйича маълумотларни тушунтириб ўтди. Ўқув семинари тарзида ташкил этилган тадбирда маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари жамоавий тарзда ишлаш бўйича етарли тушунчаларга эга бўлдилар.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?