Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
КИЙИМ – ИНСОН ЗИЙНАТИ
Тадбирлар / 2021-11-25

   Ҳозирги даврда инсонлар кийиниш маданияти билан ҳам бир-биридан ажралиб туришади. Ўзбекларнинг кийиниш маданияти, миллий кийимлари дунё бўйича ўзгачалиги барчамизга маълум. Айниқса, бошида дўппи-ю эгнида атласу адрас матодан либос кийган ўзбек аёли тимсоли дунё бўйича ўзбеклигини билдириб турадиган жиҳатларидан биридир.

   Бугунги кунда аёлларимиз томонидан бундай либосларга эътибор бироз сусайгандек. Шу боисдан ҳам жойларда миллий либосларимиз тарғиботи, миллий либосларимизнинг замонавий кўринишлари таровати бўйича турфа  тадбирлар ташкил этилмоқда.

   Жарқўрғон туманидаги 5-сонли  мактабда ҳам ана шундай “Кийим - инсон     зийнати” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда маҳалла ва оилани қўллаб- қуватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари О.Чоршанбиева, 5 –сонли умумтаълим мактаби жамоаси, 4-сектор ҳудудидаги маҳаллалар фуқаролар йиғинлари фаоллари ҳамда ўқувчи-қизлар иштирок этдилар.

   Тадбир давомида иштирокчиларга кийиниш одоби, миллий урф-одатимизга хос кийиниш тартиб-қоидалари тўғрисида тушунчалар берилиб, замонавий кўринишдаги миллий кийимлар кўргазмаси ҳамда санъаткорларнинг бадиий чиқишлари намойиш этилди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?