Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЭРТАЛАБКИ СОҒЛОМЛАШТИРИШ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Тадбирлар / 2021-11-24

    Жарқўрғон туман ҳокимининг тасдиқлаб берган режа графигига мувофиқ туман Туризм ва спорт бўлими билан ҳамкорликда Пахтакор марказий ўйингоҳи ҳамда Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ўйингоҳида туман ташкилотлари томонидан “Саломатлик учун 5000 қадам” ҳамда турли спорт машқлари бажариб келинмоқда. 

 

 Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш, пиёда юришни ташкил этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилаётган бундай тадбирлар ҳар кун эрта тонгдан ташкил этилиб, ҳар бир ташкилот тадбирда фаол иштирок этишмоқда. Жумладан, кеча туман ички ишлар бўлими ва Халқ таълими бўлимлари шундай юриш ва бадантарбия машғулотларида қатнашган бўлса, бугун бундай тадбирлар туман Мактабгача таълим бўлими ходимлари ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ўртасида ташкил этилди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?