Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
"ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИ 16 КУН" АКЦИЯСИ ДОИРАСИДА
Тадбирлар / 2021-11-23

    Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош Ассамблияси томонидан 25 ноябр хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш Халқаро куни деб белгиланган. Шу муносабат билан жойларда турли маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

    Жарқўрғон туманидаги Бизнес ва енгил саноат техникумида тумандаги 4-секторда истиқомат қилувчи хотин-қизлар ўртасида ана шундай маънавий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди. 

   Ушбу тадбир туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман ИИБ Хотин-қизлар масалалари билан ишлаш бўлими ҳамда туман имомлар ва отинойилар, Маънавият ва маърифат бўлинмаси ҳамкорлигида ташкил этилди.  Унда шу ҳудуддаги маҳаллаларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари, маҳалла аҳолиси ҳамда техникум талабалари иштирок этдилар.

   Тадбир давомида “Зўровонликка қарши 16 кун” акцияси ташкил этилишининг мақсадалари, зўровонлик оқибатида жабр кўрганларга ҳимоя ордери қандай берилиши, оилада тотувликни таъминлаш доирасида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида маълумотлар бериб ўтилди. Айниқса, туман ички ишлар бўлими катта инспектори Юлдуз Имомова томонидан зўровонликка қарши курашишда нималарга эътибор қаратилиши ҳаётий мисолларда тушунтирилиши, йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.

  Бундай тадбирлар туман маҳаллаларида яна давом этади.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?