Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШИЛДИ
Тадбирлар / 2021-11-14

   Жарқўрғон туманидаги вилоят сил касалликлари болалар санаториясида бугунги кунда кўплаб болажонларимиз ота-оналаридан айро ҳолда даволаниб, таълим-тарбия олмоқдалар. Бугун туман тадбиркорлари томонидан уларга турфа хил совғалар тайёрланиб, ҳар бир болажонларга улашиб чиқилди.

   Туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда “Намуна РБС” УЧСХК, “Арслон Зебохон” ХК, “Интер Файз” ХК, “Шабнамбек” ХК, “Файзбек Фазлиддинбек” ОК, “Сабина Сурхон” ОКлар томонидан совғалар туҳфа этилди. Бундай совғаларни олган болажонлар кўзида саховатли инсонлар эътиборидан мамнунлиги намоён эди.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?