Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЯНГИ ОИЛАВИЙ БОҒЧА ОЧИЛДИ
Тадбирлар / 2021-11-13

   Жарқўрғон туманида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сони яна биттага кўпайди. Тумандаги “Оби ҳаёт” маҳалласида шу пайтгача болалар боғчаси йўқ эди. Якка тартибдаги тадбиркор Жабборова Нигора ташаббуси билан туман ҳокими Б.Ўрақовнинг ёрдами орқали 63-сонли умумтаълим мактаби ёнидаги, Спорт коллежининг собиқ ётоқхонаси оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига айлантирилди.

   Куни кеча мазкур мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги ҳамда маҳалла нуронийлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

   -Ҳозирча 50 нафар болага мўлжаллаб жой тайёрлаб, иш бошлаяпмиз,-дейди биз билан суҳбатда мудира Н.Жабборова.-Келгусида янада кенгайтириб, 100 ўринли қилиш ниятидамиз. Бунинг учун жой ҳам имкониятларимиз ҳам етарли.

    Ҳа, боғча тарбиясини олган болакай, мактабга ўқувчиликка тайёр ҳолда боради. Бу эса уларнинг етук кадрлар бўлиб етишишлари учун замин яратади. Туманимизда янги ташкил этилган 163-оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотидан ҳам келажакда етук кадрлар етишиб чиқса ажабмас.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?