Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
БАЙРАМЛАР ҚЎШАЛОҚ БЎЛАВЕРСИН!
Тадбирлар / 2021-11-12

   Инсон саломатлиги барча нарсадан устун саналади. Зеро, саломатлик туман бойликдир, дея бежизга айтилмаган. Бугунги кунда ўз ҳаётини эл-юрт саломатлигини асрашдек ғоят масъулиятли ва шарафли ишга бағишлаган тиббиёт соҳаси ходимларининг хизматлари ҳам беқиёсдир. Улар айни кунларда ўз касб байрамларини нишонлашмоқда.

   Бундан ташқари, яна бир соҳа вакиллари, яъни Касаба уюшмалари ташкилотлари ҳам ўз касб байрамларини нишонлашмоқда. Бугун Жарқўрғон туманида ушбу байрамлар муносабати билан туман ҳокимлиги томонидан байрам тадбири ташкил этилди. Унда туман ҳокими ўринбосари А.Раджабов иштирок этиб, туман ҳокими Баҳодир Ўрақовнинг иккала соҳа вакиллари учун мўлжалланган байрам табрикларини ўқиб эшиттирди.

    Шундан сўнг, туман Маданият бўлими санъаткорли томонидан концерт дастури ташкил этилиб, йиғилган тадбир иштирокчиларига байрам совғалари туҳфа қилинди.  

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?