Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
“ЁШ САЙЛОВЧИ” ФОРУМИ
Тадбирлар / 2021-10-16

   Бугун Жарқўрғон туманидаги Марказий истироҳат боғида Жарқўрғон ва Қумқўрғон туманлари ёшлари ўртасида “Ёш сайловчи” форуми бўлиб ўтди. Сурхондарё вилоят ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Жарқўрғон ва Қумқўрғон туманлари ҳокимликлари ҳамкорлигида ташкил этилган форумда бир қатор тадбирлар ташкил этилди.

   Бир томонда “Мунозара” клуби ўз фаолиятини юритган бўлса, иккинчи томонда сайлов мавзусида иншолар танлови, бир томонда савол-жавоблар викторинаси ташкил этилган бўлса, бир ёнда “Ўзбекистон учун 100 ғоя” танлови ташкил этилди.

   Ёшларни қувончига эса вилоят Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Ж.Чориев ҳамда Жарқўрғон туман ҳокими Б.Ўрақов ва Қумқўрғон туман ҳокими Р.Гаппаровларнинг “Ҳоким ва ёшлар учрашуви”ни ташкил этишгани бўлди. Унда иккала туман ҳокимлари ўз туманларида ёшлар билан ишлашда амалга оширилаётган жараёнлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтишди.

   Тадбир давомида ёшлар мулоҳаза таклифлари тингланиб, жорий йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий тадбир Президентлик сайловларида уларнинг фаол бўлишлари таъкидлаб ўтилди.

Ташкил этилган форум якунида фаол ёшлар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.  

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?