Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
СИЁСИЙ ЖАРАЁН ОЛДИДАН
Тадбирлар / 2021-10-07

   Tуман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўими мажлислар залида сайлов жараёнида маҳалла фуқаролар йиғини томонидан амалга оширилиши лозим вазифалар ҳамда ушбу жараёнга маҳаллалардан қўйилаётган кузатувчиларнинг вазифаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

   Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Баҳром Ҳушбақов ҳам иштирок этиб,” Президент сайловининг аҳамияти, унга тайёргарлик кўриш, шунингдек, сиёсий жараёнда маҳалладан қўйилаётган кузатувчиларнинг  вазифалари” мавзусида маъруза қилди.  Йиғилиш якунида иштирокчилар саволларига жавоб берилиб, жараёнда аҳолининг фаол иштирок этиши учун маҳалла фуқаролар йиғинининг ўрни ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?