Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
СЕКТОРДА ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ
Тадбирлар / 2021-10-06

   Бугун Жарқўрғон туман ҳокими Б.Ўрақов томонидан 1-сектор штабида фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда сектор ҳудудидаги маҳаллалардаги фуқаролар ўз муаммолари бўйича мурожаат қилдилар.

  Фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар тингланиб, масъуллар томонидан қайд этиб борилди. Қабул жараёнида келиб тушган ҳар бир мурожаат юзасидан тегишли мутахассисларга топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

   Қабул вақтида тикув машинаси ҳамда “духовка” сўраб мурожаат қилган аёлларга шу ернинг ўзида ушбу жиҳозлар берилиб, уларнинг муаммоси жойида ҳал этилгани боис, улар ўз миннатдорликларини билдирдилар.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?