Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ ДОИРАСИДА
Тадбирлар / 2021-10-06

   Барча жойларда бўлгани каби Жарқўрғон туманида ҳам "Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос эзгу фазилат" деган бош ғояни  ўзида мужассам этган турфа тадбирлар давом этмоқда. Бугун ҳам ана шундай тадбирлардан бири туманимиздаги “Нуронийлар чойхонасида” туманнинг бир гуруҳ нуронийларининг бир пиёла чой устида суҳбати ташкил этилди.

    Тадбирда нуронийлар газета-журналлар мутолаа қилишиб, ёшлик даврларидаги қизиқарли лаҳзаларни ёд этдилар. Тадбир якунида эса ўтганлар ҳаққига қуръон тиловат қилиниб, ёш авлоднинг юртимизнинг янада гуллаб-яшнаши учун хизматлари бардавом бўлиши учун дуо қилдилар.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?