Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МАКТАБДА МЕТЕОРОЛОГИК СТАНЦИЯ
Тадбирлар / 2021-10-05

    Маълумки метеорологик станциялар 18 асрда вужудга келган. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 47 та Метеорологик станция мавжуд бўлиб, уларнинг маълумотлари асосида об-ҳаво ҳолати аниқланиб, яқин кунлар учун прогноз тузишилдаи. Шуни таъкидлаш жоизки, бундай қурилмалардан мактабда фойдаланилиши эса ўқувчиларнинг ушбу соҳага бўлган қизиқишлари ортишига сабаб бўлади.

   Жарқўрғон туманидаги 48-сонли умумтаълим мактаби география фани ўқитувчиси Зафар Мирзаев томонидан тайёрланган “метеостанция” ҳам ўқувчиларнинг мазкур соҳа бўйича чуқур билим олишларига дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда.

   - Ўқувчиларим билан дарс жараёнларини ноанъанавий усулларда ташкил қилиш асносида мактабимиз ҳовлисига 4 метр квадрат жойга ўзим кашф қилган Метеорологик станцияни ўрнатдим. –дейди биз билан суҳбатда З.Мирзаев.- Мазкур махсус метеорологик майдонда турли метеорологик асбоблар ва қурилмалар мавжуд бўлиб, жараёнларни амалий кўриш имконияти яратилган. Бу ерда атмосфера температураси ва шамол йўналишини аниқловчи (флюгер) асбоби узлуксиз ишлаб турибди.

    Ҳа, ўқувчиларни фанга қизиқтириш, амалий жараёнларни жонли ташкил этиш, бугунги кун ўқитувчисига қўйилаётган асосий талаблардан биридир. Шундай экан, дарс жараёнларини бундай ташкил этиш ҳар бир ўқитувчининг мақсади бўлмоғи лозимдир. Зеро, амалий дарслар ўқувчилар билимининг мустаҳкам бўлишига хизмат қилиши тайин.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?