Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ҲАФТАЛИК ДОИРАСИДА
Тадбирлар / 2021-10-05

   Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 сентябрдаги 158-сонли йиғилиш баёнининг 3.11-банди ижроси бўйича "2021 йил 4-10-октябр кунлари "Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос эзгу фазилат" деган бош ғояни ўзида мужассам этган "Кексалар хафталиги" доирасида Жарқўрғон туман маҳалла ва оилани қўллаб -қувватлаш бўлими биносида тумандаги имомлар, отинойилар ва тарғиботчилар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

   Унда туман бош имом хатиби Х.Рўзиев. туман ҳокимлиги бош мутахассиси Ш.Норматов, Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчи О.Чориева, туман тарғиботчиси Н. Ҳалимова, туман ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор Ю.Имомовалар ҳафталик доирасида қилинадиган вазифалар юзасидан маълумотлар бериб ўтишди.

     Давра суҳбатида "Кексалар ҳафталиги"да  маҳаллаларда нотинч-ноқобил оилалар, ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бор аёллар билан якка тартибда иш олиб бориш, ушбу оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ишларини ташкил этиш ҳамда кекса авлод вакиллари иштирокида "Кекса авлод оилавий ажримга қарши” , “Биз бор жойда жиноят йўқ", “Ҳаётнинг қадрига ет” мавзуларида жойларда улар томонидан давра суҳбатлари ташкил этилиши бўйича келишиб олинди.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?