Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЖАРҚЎРҒОНЛИК ММА ЖАНГЛАРИ ЧЕМПИОНИ
Тадбирлар / 2021-10-02

   Бугунги кунда Жарқўрғон туманимизда ҳам спортнинг турли йўналшларида халқаро ареналарда юқори натижани қайд этаётган спортчиларимиз кўпчиликни ташкил этмоқда. Ана шундай спортчиларимиздан бири Арслон Хурсановдир. У спортнинг ММА аралаш жанг тури бўйича бир қатор турнирларда иштирок этиб, юқори  натижаларни қўлга киритмоқда.

   Яқинда Россиянинг Санкт-Питерборг ва Москва шаҳарларида бўлиб ўтган ММАнинг аралаш жанг бўйича ўтказилган Шерлар жанги ҳамда "Кулак" промоушенларида чемпионликни қўлга киритди.

   Мазкур турнирларда 10 марта рингга чиқиб, барчасида ғолибликка эришди. Бугун туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабида ушбу қўшкамар соҳиби бўлган спортчини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокимлиги, Туризм ва спорт бўлими, туман БЎСМ мураббий ва спортчилари, чемпионнинг яқинлари, кенг жамоатчилик иштирок этдилар.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?