Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ҒАЛАБА МУБОРАК, АЗИЗ ПАХТАКОРЛАР!
Тадбирлар / 2021-10-01

    Қишлоқ хўжалиги соҳасида туманимиз деҳқонлари илғорлар сафида бўлиб келган. Мамлакатимизда Ўқитувчи ва мураббийлар байрами нишонланаётган кунларда туманимиз бободеҳқонлари томонидан пахта топшириш режаси ортиғи билан уддаланиб, гектаридан 40 центнердан ошириб ҳосил олинди.

   Бу йил туманимиз пахтакорлари 7065 гектар майдонда ғўза  парваришлаб,  жами 25000 тоннадан ошириб “Оқ олтин” етиштирилди. Бунда мавжуд 163 та пахтачилик фермер хўжаликларининг 100 нафардан ортиғи шартнома режаларини юз фоиздан ошириб адо этишиб, ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.

   Туман далаларида 15 минг нафарга яқин теримчиларнинг шижоати туфайли кунига 1 минг тонна (4 фоиз)дан ошириб ҳосил йиғиштириб топширилган бўлса,  ҳали далаларда ҳосил мўллиги боис терим жараёнлари узлюксиз давом этмоқда.

   Мавсум бошидан бери  йиғим-теримнинг юқори сифатда олиб борилишига ҳамда туманимиз хирмонининг юксалишида “Обод Барака Сиймо”, “Агро Нур Диёр”, “Панжи Умид Бунёд”, “Ўткир кўз”, “Олтин Меҳнатобод пахтаси”, “Аббос АР”, “Муҳаммад Сухроб Сурхон”, “Яккабоғ Ўрикли”, “Акмал”, “Ирназаров Рустам”, “Абдимўмин Жўраев”, “Жарқўрғон юлдузи Пахтаобод”, “Тошгузар ЖАА” сингари ўнлаб илғор фермер хўжаликларининг серғайрат теримчилари муносиб ҳисса қўшдилар.

   Терим жараёнининг ташкил этилиши, терим пуллари ҳамда илғор теримчиларнинг ўз вақтида рағбатлантириб борилишида "Термиз Жайҳун" кластери ҳамда тумандаги тижорат банклари хизматлари ҳам мақтагулик бўлди.

   Туманимизнинг улкан хирмони юксалишида ўз хизматларини аямаган сувчи-ю механизаторлар, ишчи-ю теримчилар, фермер-у кластер ходимлари,  хуллас мавсумда меҳнати сингган барча-барчани бугунги ғалаба билан муборакбод этамиз!  Хирмонингизга барака, азиз деҳқонлар!                                     

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?