Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МЕДИА-ТУР БЎЛИБ ЎТДИ
Тадбирлар / 2021-09-29

    Бугун Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамда уман Мактабгача таълим бўлими ҳамкорлигида “Тумандаги оилавий боғчалар фаолияти” бўйича медиа-тур ташкил этилди. Унда тумандаги журналист ва блогерлар иштирок этдилар.

   Тадбирда тумандаги 1-сонли хусусий ҳамда 48-сонли нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти билан яқиндан танишиш имконияти яратилди. Иштирокчилар танишиш жараёнида мазкур таълим муассасаларидаги болажонларга таълим-тарбия берилиш жараёнлари, ётоқ жойлари, ошхона фаолияти ҳамда болажонлар учун яратилган шароитлар билан танишишиб, улар билан суҳбат қурдилар.

   Хуллас, нодавлат мактабгача таълим муассасаларида ҳам ҳукуматимиз томонидан яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланилган ҳолда, болажонлар учун зарур таълим-тарбия ишлари амалга оширилиб, мактабга етарли даражада билимга эга бўлган ҳолда боришлари учун барча шароитлар яратилгани гувоҳига айландик.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?