Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
КЕНГАШДА ДИРЕКТОРЛИККА НОМЗОД ТАНЛАНДИ
Тадбирлар / 2021-09-25

   Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгашининг Таълим,  соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссияси аъзолари ҳамда  туман Кенгаши депутатлари иштирокида Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.  Унда Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармасининг тумандаги 45-сонли умумтаълим мактаби директорлигига қўйилган номзодларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони талабларидан келиб чиққан ҳолда, номзодларнинг 3 йиллик таълим дастури кўриб чиқилди  ва муносиб номзод танлаб олинди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?