Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЁШ САЙЛОВЧИ - 2021
Тадбирлар / 2021-09-23

   Бир неча кундирки Сурхондарё вилояти бўйлаб "Ёш сайловчи - 2021" акцияси доирасида бир қатор тадбирлар, семинар тренинглар ва лойиҳалар ташкил этилиб келинмоқда. Ушбу акция доирасида Жарқўрғон туманидаги 2-сон касб-ҳунар мактабида ҳам сайлов жараёнлари ва унда ёшларнинг ўрни мавзусидаги ўқув семинари ташкил этилди. Ўтказилган ўқув семинарда Жарқўрғон ва Қумқўрғон туманларининг фаол ёшлари иштирок этишди.

   Дарс жараёнлари 6 та гуруҳга бўлинган ҳолда олиб борилиб, жараёнлар ёшларнинг ташаббускорлиги, қизиқиши,  муҳокамаларга бой тарзда бўлиб, турли хил қизиқарли ўйинларнинг ташкил этилиши эса ўқув семинари кўтаринки ўтишини таъминади. Вилоятимиз бўйлаб бундай акциялар давом этмоқда.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?