Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ВИЛОЯТ КЕНГАШИ КОМИССИЯСИ ТУМАН СЕКТОРЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЎРГАНМОҚДА
Тадбирлар / 2021-09-15

   Бугун Жарқўрғон туман ҳокимлигида вилоят Кенгашининг қарори асосида Фахрийлар жамоатчилик комиссияси томонидан туман секторларида “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилганларнинг муаммолари ҳал этилиши, маҳаллалардаги ижтимоий аҳвол, сайлов участкаларининг жараёнга тайёрлиги бўйича назорат текшируви ўтказилиши бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.  Йиғилишда вилоят комиссияси таркиби ҳақида маълумот берилиб, улар тўртта секторга бўлинган ҳолда икки ҳафта давомида назорат текшируви олиб бориши ҳақида маълумот бериб ўтилди.

   Шундан сўнг, комиссия аъзолари сектор раҳбарлари ва котиблари, секторларга туман ташкилотлардан бириктирилган вакиллар ҳамроҳлигида сектор штабларига ташриф буюрдилар. Улар секторларда амалга оширилаётган ишлар, янгиланишлар билан танишишиб, уларнинг таркибига киритилган маҳаллалар фаолияти билан танишишни бошлаб юбордилар.

Ушбу текширишнинг ташкил этилишидан асосий мақсад эса секторларда ишни ташкил этилишидаги камчиликларни бартараф этиш, аҳоли мурожаатларини ҳал этилишида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги, маҳаллалардаги ижтимоий муаммолар ечими бўйича амалга оширилиши зарур ишларни ҳаққонийлигини таъминлашга қаратилгандир.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?