Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ҲАРБИЙ ҚИСМГА ЯНГИ БИНОЛАР
Тадбирлар / 2021-09-08

   Жарқўрғон туманидаги Какайди қўрғонида жойлашган 54831-сонли Ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги байрами арафасида янги ўқув биноси ҳамда тиббиёт маскани янгидан қурилиб фойдаланишга топширилганди. Кеча туман ҳокими Б.Ўрақов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари Қўмитаси раиси О.Иминов ушбу ҳарбий қисмнинг фойдаланишга топширилган ўқув биноси ва тиббиёт маскани, шунингдек, амалга оширилаётган бошқа бинолар қурилиши билан танишди.

   Ҳарбий қисм ўқув биносига кираркансиз, бу ерда ҳарбий хизматчилар учун яратилган шароитларни кўриб кўзингиз қувнайди. Компютер синфидан тортиб, тил ўрганиш хоналаригача, ҳарбий тактика жараёнларини ўргатишдан тортиб, машғулотларни  электрон шаклда ўргатиш жиҳозларигача жиҳозлангани, ҳарбий хизматчилар учун замонавий тарзда дарслар ташкил этилишига имкон бермоқда.

   Бу жойда маданий-маърифий ишларга ҳам алоҳида эътибор қартилгани, хизматчилар томонидан, миллий соз саналмиш дўмбирани чертган ҳолда, қойиллатиб термалар айтишида ҳам сезилиб турибди. Ҳарбий хизматчиларнинг асосий қисми ёшлар бўлгани боис, бунга ҳам эътибор қаратилиб, ёшлар бурчаги ташкил этилган.

   Тиббиёт масканида эса хизматчилар соғлиги доимий назоратда бўлиб, зарурий жиҳозлар билан таъминланган ҳолда малакали мутахассислар хизматидан фойдалнилмоқда. Қоровуллик маскани эса ўрнатилган ўқув машғулотлари  жиҳозлари билан хизматчиларнинг севимли жойига айланган.

    Хуллас, бу жойда Ватанимз посбонларига яратилаётган шароитлар, уларнинг сидқидилдан муносиб хизмат қилишлари учун замин яратмоқда.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?